Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ўзининг мавсумлар оралиғидаги АҚШ турнеси доирасидаги учрашувлар тақвимини тасдиқлади. Унга кўра "қизил иблислар" июль ойида АҚШнинг 5та шаҳрида 5та назорат учрашувларини ўтказвди.
МЮ иштирокидаги ўйинлар Лос-Анжелес, Солт-Лэйк Сити, Санта-Клара ва Вашингтон шаҳарларида бўлади. Учрашув бўлиб ўтадиган бешинчи шаҳарнинг номи ҳозирча номаълум.

Манкуанликлар вице-президенти Эд Вудворднинг сўзларига кўра "Манчестер Юнайтед" янги мавсумга ажойиб шароитларда тайёргарлик кўради ва шунинг билан бирга ўзининг АҚШдаги мухлисларини ҳурсанд этади.