МЮ ёзда "Барселона" посбони учун 100 млн евро таклиф қилмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби "Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штегеннинг хизматларига жиддий қизиқиб қолди.

Бир қатор испан нашрларининг ёзишича “қизил иблислар” яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида 26 ёшли германиялик посбон учун Каталония супер клубига 100 млн евро таклиф қилишмоқчи. Бундан ташқари улар Тер Штегеннинг ўзига “Барселона”дагидан кўра кўпроқ маош ваъда қилишмоқчи.

Маълумот учун, Германия терма жамоаси аъзоси жорий мавсум “кўк-анор ранглилар” сафида жами 39та ўйинда майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 47та гол ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!