МЮ ёзда Бундеслига клубидан ёш ва иқтидорли ҳимоячи сотиб олишни кўзламоқда

"Манчестер Юнайтед" клуби "РБ Лейпциг" ҳимоячиси Ибраим Конатени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Le 10 Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, АПЛ клуби вакиллари 20 ёшли французнинг агенти билан алоқага чиқишган ва бўлажак трансферни муҳокама қилишган. “Қизил иблислар” мавсумлар оралиғида жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтиришмоқчи ва Конате улар учун бу борада асосий номзодлардан бири бўлиб турибди. Унинг трансфери эса 40,5 млн еврога баҳоланмоқда.

Ибраим Конате “РБ Лейпциг” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум бор йўғи 8 та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!