МЮ ёзда катта харидга ҳозирлик кўрмоқда

Sky Sports ва The Guardian нашрлари журналисти Фабрицио Романо хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ёзда "Боруссия Дортмунд" хавбеки Жейдон Санчо трансферини амалга оширишига ишонмоқда.

Таниқли журналист манбасига кўра, "қизил иблислар" бир неча ойдан буён англиялик футболчининг агенти билан музокаралар ўтказмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Манчестер шаҳри Санчо учун бегона эмас. Хавбек "Уотфорд" клуби академияси тарбияланувчиси ҳисобланади, шунингдек 2015-2017 йиллар мобайнида "Манчестер Сити" ёшлар жамоасида ҳам тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!