МЮ ёзда катта харидларни амалга оширмаслиги мумкин
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер клуб ёзги трансфер ойнаси вақтида кўплаб харидларни амалга оширмаслиги ҳақида таъкидлаб ўтди.
"Пандемия футболнинг барча бўғинларига таъсир қилди. Даромадлар етишмовчилигини ҳамма яхши ҳис қилиб турибди. Вазиятга тўғри ёндашиш керак. Энди пулни қаерга ва қанча сарфлаш ҳақида ўйлашимиз керак. Барчаси ўзгариб кетди. Лекин бизнинг академиямиз бор, уларга имконият берамиз" - дейди Сульшер.
Ўтган ёзда МЮ Донни ван де Бек, Амад Диалло, Алекс Теллес, Факундо Пеллистри, Эдинсон Кавани трансферларини амалга оширди.
Фикрлар