МЮ ёзда собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи

"Наполи" ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминей "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда "TopSkills Sports UK" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, "қизил иблислар" ёзда шотландиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Хавбекнинг ўзи ҳам собиқ жамоасига қайтиш истагида. Аммо, у МЮдан ҳафтасига 350 минг фунт маош олишни истамоқда. 

29 ёшли футболчининг айни вақтда трансфер бозоридаги нархи 45 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Маълумот учун, Скотт 2017 йилдан 2024 йилгача инглиз клуби сафида ҳаракат қилган. Ярим ҳимоячи жорий мавсум "Наполи" сафида 34 та учрашувда майдонга тушиб, ўз номига 10 та гол ва 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!