МЮ юлдузига учта гранд харидор

“Манчестер Юнайтед” плеймейкери Хуан Мата мавсум охирида эркин агентга айланади. Англиядан кетишга қарор қилган испан футболчисини Италиянинг учта гранди ўз сафида кўрмоқчи.

Маълумотларга қараганда, 32 ёшли ярим ҳимоячининг хизматларига “Ювентус”, “Интер” ва “Рома” кўз тикмоқда.

Матанинг ўзи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун Сульшер жамоасини тарк этишни режалаштирган. Ўз навбатида, Мата “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти футболчи билан шартномани автоматик тарзда бир йилга узайтириш ҳуқуқидан фойдаланмасдан, уни бошқа клубга қўйиб юборишига умид қилмоқда.

Жорий мавсумда Хуан Мата Англия премьер-лигасида еттита учрашувда қатнашиб, жамоадошларига бир жуфт голли пас узатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию