МЮ юлдузининг вакиллари "Ал-Ҳилол" билан учрашди

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" сардори Бруно Фернандеснинг келажаги ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. Португалиялик футболчининг вакиллари Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби президенти Фаҳад бин Нафел билан учрашув ўтказишди. Бу ҳақда инсайдер Саша Таволиери хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, музокаралар Лондонда бўлиб ўтган. Унда саудияликлар Фернандешга ўзларининг амбицияли спорт лойиҳасини тақдим этишган ва унга уч йиллик шартнома таклиф қилишган. Музокараларда асосий масала сифатида маош миқдори кўрилган— Фернандеш йилига тахминан 30 миллион евро даромад олишни хоҳлаяпти.

Инсайдер маълум қилишича, томонлар якуний келишувга эришилмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!