МЮ зўр футболчи билан беш йиллик шартнома имзоламоқда

Франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба жамоадан кетиш фикридан қайтиб, манчестерликлар билан янги шартнома имзолайдиган бўлди.

“Манчестер Юнайтед”нинг 27 ёшли футболчи билан амалдаги шартномаси келаси йили якунланади ва клубда келишувни автоматик тарзда яна бир йилга узайтириш ҳуқуқи бор.

Жамоага Сульшер бош мураббий этиб тайинлангунга қадар Поль Погба клубни тарк этишга ҳаракат қилаётган эди. Бироқ, жамоада вазият яхшиланмоқда ва франциялик футболчи МЮ билан беш йиллик шартнома имзолашга рози бўлди.

“Манчестер Юнайтед” Погбани 2016 йилнинг ёзида “Ювентус”дан 105 миллион еврога сотиб олган эди. Жорий мавсумда у 15 та учрашувда майдонга тушди.

15137760797681

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!