МЮ зўр футболчи топди
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер ёзги трансферлар вақтида жамоа ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш борасида бош қотирмоқда.
Норвегиялик мутахассис клуб раҳбариятидан “Торино”да ишончли ўйин кўрсатаётган бразилиялик Глейсон Бремерни сотиб олишни сўраяпти. 24 ёшли футболчининг туринликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ярмигача амал қилади ва келаси ёзда унинг трансфери ортиқча қийинчилик туғдирмайди.
Манчестерликлар Бремер ҳимояда Рафаэль Варан ва Ҳарри Магуайр билан рақобатлаша олишига ва Фил Жонс ва Эрик Байининг ўрнини босишига ишонишмоқда.
Бремерга манчестерликлардан ташқари “Ливерпуль”, “Эвертон”, “Наполи”, “Интер” ва “Лион” каби жамоалар ҳам харидор бўляпти.
Фикрлар