МЮ зўр футболчини кутмоқда

“Манчестер Юнайтед” ёзги трансферлар вақтида “Атлетико” ярим ҳимоячиси Сауль Ньигесни олиб келишни истамоқда.

Маълумотларга қараганда, 25 ёшли футболчининг ўзи ҳам Англия премьер-лигасига кўчиб ўтишга қарши эмас.

“Атлетико” бу футболчиси учун 70 миллион фунт талаб қилмоқда ва манчестерликлар бу харажатган рози экани айтилмоқда. Қолаверса, Сульшер жамоаси Саулга беш йиллик шартнома таклиф қилиб, уни энг кўп маош оладиган футболчилар қаторига қўшмоқчи.

Якунланган мавсумда Сауль “Атлетико” таркибида 47 та ўйинда майданга тушиб, рақиблар дарвозасини 7 маротаба ишғол қилди.

1591185825_saul

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
uluq
17/08/2020 13:49
O'tsa yaxshi bolardi