МЮ зўр футболчисидан айрилади
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба "Ювентус"га кўчиб ўтиши мумкин.
Маълум бўлишича, Погба "Манчестер Юнайтед"ни ҳамон тарк этиш ниятида. Франциялик футболчига "Ювентус" клуби асосий даъвогар бўлиб турипти.
Погба учун нафақат Турин клуби, балки "Реал", "Барса" ва ПСЖ жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Ярим ҳимоячини сотиш учун "қизил-иблислар" ўтган ёзда баҳолаган трансфер нархини камайтиришлари керак бўлади. Ҳеч қайси жамоа Погба учун 150 млн евро тўлашни истамаяпти. Тахминан, 100 млн евро атрофида футболчига харидорлар топилиши мумкин.
Бундан ташқари, Погба йилига 20 млн евро маош олишни истамоқда.
"Манчестер Юнайтед" футболчи билан 2022 йилга қадар битимни узайтиришни режалаштираётгани маълум қилинганди.
Фикрлар