МЮда сардор ўзгарадими? Рангник жавоб берди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник Магуайрга нисбатан бўлаётган танқидларга қарамай, ундан сардорлик боғичини олмаслигини айтди.
Менимча, у жароҳатидан қайтганидан сўнг жуда яхши ўйин намойиш этмоқда. Харри "Вест Хэм"га қарши жуда яхши ҳаракат қилди.
Тўғри, "Саутгемптон" ва "Бёрнли"га қарши ўйинда бироз ишончсиз ҳаракатлар кузатилди. Бироқ у барибир ўз мақомини сақлаб қолади. Сардорни ўзгартириш учун бирор сабаб кўрмаяпман", - деди Рангник.
Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли ҳимоячи жорий мавсум умумий 25 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар