МЮда янги юлдуз пайдо бўлди
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти 17 ёшли ярим ҳимоячи Шола Шоретирени ўз таркибида сақлаб қолиш учун уни фаолиятидаги илк профессионал шартномани имзолашга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.
Манчестерликларнинг бу қарорга келишига нигериялик вундеркиндга харидорлар кўпайиб кетгани сабаб бўлди. Айни пайтда Шоретирени ПСЖ, “Барселона”, “Бавария” ва “Ювентус” ўз таркибига қўшиб олмоқчи.
Бу футболчи премьер-лиганинг ўринбосарлар жамоалари ўртасидаги мусобақасида 12 та учрашув ўтказиб, иккита гол урди ва икки марта жамоадошларига голли пас узатди.
Фикрлар