МЮда янги юлдуз порлайди
“Манчестер Юнайтед” норвегиялик 16 ёшли ҳужумчи Исак Хансен-Ааренни ўз сафига қўшиб олди.
“Тромсе” футболчиси аслида Манчестерга кўчиб ўтишга бир неча ой муқаддам розилик берганди. Бироқ, манчестерликлар УЕФА қоидасига мувофиқ, вундеркинднинг 16 ёшга тўлишини кутишга мажбур бўлганди.
Сульшернинг ҳамюрти ўз тенгқурлари ўртасида Европанинг энг иқтидорли ўйинчиларидан ҳисобланади.
“Тромсе” клуби ўз тарбияланувчиси билан хайрлашиш жараёнида “Исак - ажойиб йигит ва катта истеъдод соҳиби. У фубол ўйнашни яхши кўради”, - деб баёнот берди.
Фикрлар