МЮга боримни берганман, лекин қадрим топталди!

ПСЖ шарафини ҳимоя қилаётган Андер Эррера “Манчестер Юнайтед”ни нега тарк этгани ҳақида гапириб берди.

- Биз янги шартномани муҳокама қилаётган эдик. Муаммо пулда эмас, муносабатда бўлди. Мен клуб томонидан ҳурмат кўрсатилишига лойиқ эдим. Чунки МЮ учун боримни берганман. Ҳеч қачон жамоага қарши иш қилмаганман. Лекин улар ҳамкорлик бўйича таклифни охиригача чўзиб келишди. Шунда кетишга қарор қилдим, - дейди 30 ёшли испаниялик футболчи.

Андер Эррера ПСЖ билан беш йиллик шартнома имзолаган.

Россия ва Украина клублари Беларусь чемпионати тўпурарига қизиқмоқда

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)