МЮга келадиган мураббий иккита супертрансферни талаб қилди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ёзда жамоани қабул қилиб оладиган бош мураббийга трансфер учун катта маблағ ажратади, - деб хабар тарқатди Daily Telegraph нашри. Жамоа Европа Чемпионлар лигасига чиқа олмаган тақдирда ҳам сумма камайтирилмайди.

Манчестерликларга устозлик қилиши кутилаётган нидерландиялик Эрик тен Хаг ҳозирдан катта трансферларни мўлжаллаяпти. Бу мутахассис “Манчестер Юнайтед”га Англиянинг энг қиммат ўйинчилари – “Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейн ва “Вест Хэм” ярим ҳимоячиси Деклан Райсни олиб келишни сўраяпти.

Ҳар икки клуб ўз ўйинчиларини 100 миллион фунтдан қимматга баҳолаётгани ва уларга қудратли клублар харидор бўлаётган бу трансферларни қийинлаштириб юборади.

Бундан ташқари, Эрик тен Хаг рўйхатида “Астон Вилла” етакчиларидан Жон Макгинн ҳам ўрин олган. Аслида манчестерликлар анчадан бери бу ярим ҳимоячига харидор бўлиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!