МЮга кореялик футболчи керак

"Манчестер Юнайтед" "Наполи" ярим ҳимоячиси Ким Мин Жэни ўз таркибига қўшиб олиш ниятида.

"Daily Mail" нашрининг хабар беришича, англия клуби 26 ёшли футболчи трансферига жиддий қизиқиш билдирмоқда ва у учун таклиф тайёрламоқда. 

МЮ раҳбариятининг ўйлашича, "Наполи" ушбу таклифни рад эта олмайди. 

Жорий мавсумда Ким А Серия доирасида 33 беллашувда майдонга тушиб, 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма муаллифига айланди. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!