МЮга Марсьяль керак эмас

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчи Антони Марсьяльга янги шартнома таклиф қилмади. Франциялик футболчининг “қизил иблислар” билан амалдаги шартмомаси 2019 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

RMC Sport тарқатган хабарга кўра, ўтган йил декабр ойида футболчининг агенти клуб раҳбарлари билан учрашган ва ўшанда жамоа Антонига янги бир йиллик шартнома таклиф қилиши борасида келишиб олган эди. Бироқ бу нарса амалга ошгани йўқ.

22 ёшли футболчи бу мавсум барча мусобақаларда жами 37 та баҳсда майдонга тушди ва 11 та гол киритиб, 9  та голли узатмани амалга оширди.

Хабарда айтилшича, Марсьяль бу ҳолатдан ҳайрон қолган ва Манчестердан янги уй олиш фикридан ҳам қайтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!