МЮга яна бир юлдуз келяпти

  • 6 июль, 2021, 11:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ренн” клуби раҳбарияти жамоанинг истеъдодли ёш футболчиси Эдуардо Камавингани “Манчестер Юнайтед”га қўйиб юборишга рози бўлди.

Tecno

Инглизлар 18 ёшли ярим ҳимоячи учун 30 миллион евро тўлашига тўғри келади. “Ренн” Эдуардони янги битимга кўндира олмаганидан кейин, эркин агентга айланмасидан уни сотиб юборишга мажбур бўлмоқда.

Сульшер бу футболчини Поль Погбанинг ўрнини эгаллашини кутмоқда. Зотан, Эдуардо Франция терма жамоаси сафида ҳам Погбанинг ўринбосари ҳисобланади.

Камавинга Франция чемпионати олий дивизионида уч мавсумдан бери тўп тепмоқда. Таянч зонасида ўз устунлигини намойиш қилиб келаётган ёш ўйинчи жами 67 учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди ва тўртта голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!