МЮнинг асосий дарвозабони 6 та ўйинни ўтказиб юборади

  • 5 марта, 2021, 11:24
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеа яқин бир ойни Испанияда ўтказади. Бу ҳақда Mail Online Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, испаниялик посбон ҳомиладор аёлининг ёнида бўлиш учун МЮ раҳбариятидан бир ойлик таътил сўраган. У яқин 6 та ўйинда жамоага ёрдам беролмайди. Унинг ўрнига “қизил иблислар” дарвозасини Дин Хендерсон қўриқлайди.

Де Хеа жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 29 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 37 та гол ўтказиб юборди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию