МЮнинг асосий ҳужумчиси ПСЖга қарши ўйинда иштирок эта олади

"Манчестер Юнайтед" клуби УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида иштирок этиш учун Парижга жўнаб кетди.

Берилган маълумотларга қараганда МЮ мураббийлар штаби ушбу ўйин қайдномасига жароҳатланган Алексис Санчес, Антони Марсьяль, Андер Эррера, Хуан Мата, Жесси Лингард ва Неманья Матич каби футболчилар киритилмаган. Бундан ташқари Поль Погба дисквалифия сабаб ушбу ўйинни ўтказиб юборади. Бироқ, ушбу баҳсда иштирок этиши сўроқ остида дея айтилаётган Маркус Рэшфорд ўйин қайдномасига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ - "Манчестер Юнайтед" учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади. Уларнинг “Олд Траффорд”да кечган дастлабки баҳсида 2:0 ҳисобида парижликлар ғалаба қозонишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!