МЮнинг энг кўп маош олувчи футболчиси "Интер"га ўтмоқчи

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Алексис Санчес янги мавсумда ҳам "Интер"да тўп қолишни режалаштирмоқда.

"Нерадзуррилар" билан ижара шартномаси 2-августда якунланадиган чилилик футболчи инглиз клуби раҳбариятидан "Интер"га тўлақонли трансфер қилиниши ҳақида сўров юборган.

"Қизил иблислар" бош мураббий Уле-Гуннар Сульшер 31 ёшли хавбекни жамоага ёрдам бера олишига умид қилмоқда ва уни мавсум якунланганидан сўнг жамоа ихтиёрига қайтариб олмоқчи.

"Интер"даги ижара мавсуми давомида Санчес 21 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 9 та голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!