МЮнинг икки юлдузи бошқа жамоани кучайтиради

“Манчестер Юнайтед”нинг франциялик икки футболчиси Поль Погба ва Антони Марсьяль ёзда “Ювентус” сафига ўтиши кутилмоқда.

Погба мавсум охирида эркин агентга айланади. Тажрибали ярим ҳимоячи яқинда Манчестердаги фаолиятидан қониқмаганини айтганди. У беш йил муқаддам “Ювентус”дан рекорд суммага трансфер қилинганди.

Марсьяль ҳам “Манчестер Юнайтед”да ўзини кўрсата олмади. У мавсумни ижара асосида “Севилья”да ўтказяпти. Севильяликлар уни келаси мавсум ҳам жамоада олиб қолмоқчи. Ҳужумчининг манчестерликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача давом этади.

Манчестерликлар ёзда ҳар икки ўйинчи билан ҳам хайрлашишга қарши эмас ва уларнинг ўрнига бошқа ижрочиларни қидиришга киришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!