МЮнинг иккита яширин қуроли бор
“Манчестер Юнайтед”да икки нафар зўр ҳужумчи ўзини кўрсата бошлади. Улар ҳозирча ўринбосарлар таркибида нималарга қодирлигини намойиш қилиб келмоқда.
Англия премьер-лигаси жамоаларининг ўринбосарлари ўртасидаги мусобақада “Манчестер Юнайтед”нинг янги футболчиси Амад Диалло илк учрашувини ўтказди. 18 ёшли ивуарлик ҳужумчи биринчи ўйинида “Ливерпуль” дарвозасига бир жуфт гол урди.
Манчестерликларнинг яна бир ҳужумчиси – 17 ёшли Жо Хьюжилл “Ливерпуль” ёшлари дарвозасини тўрт марта ишғол қилди. Баҳс манчестерликларнинг 6:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Маълумки, “Манчестер Юнайтед” Диаллони “Аталанта”дан 25 миллион еврога харид қилганди. Агар Амал янги клубида муваффақиятли ўйнаб кетса, бергамоликлар яна 15 миллион еврони бонус сифатида қабул қилиб олади.
Фикрлар