МЮнинг позицияси аниқ: АПЛ грандига Римдан янги таклиф ҳозирланмоқда

"Манчестер Юнайтед" Крис Смоллингнинг "Рома"даги ижара муддатини узайтирмоқчи эмас, дея хабар бермоқда Goal.com нашри.

Италияликлар "қизил иблислар"дан англиялик футболчининг яна бир мавсумлик ижара таклифига рад жавобини олганидан сўнг, энди уни сотиб олиш бўйича келишув ҳозирламоқда.

Жорий мавсумда римликлар сафида 37 та учрашувда майдонга тушган ҳимоячи 37 та ўйинда 3 та гол киритиб, 2 та голли узатма берди.

Transfermarkt.com портали футболчининг трансфер суммасини 16 миллион еврога баҳоламоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)