МЮнинг янги директори тўрт нафар суперюлдузни оладиган бўлди
“Манчестер Юнайтед”нинг янги спорт директори Жон Мерто ёзги трансферлар вақтида катта ишга қўл урмоқчи.
Ушбу мутахассис бир неча ҳафта давомида трансфер стратегиясини тайёрлади. Унга кўра, ёзди биринчи бўлиб “Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибала олиб келинади. Манчестерликларга аргентиналик форварднинг ҳужум чизиғининг исталган нуқтасида ўйнай олиши қизиқтирмоқда.
Мерто жамоанинг ҳимоя марказини “Реал” вакиллари – Серхио Рамос ва Рафаэль Варан билан тўлдирмоқчи. Рамосга ҳафтасига 200 минг фунт маошли икки йиллик шартнома таклиф қилинади. Варан ҳам ёзда Мадриддан кетишга тайёрлигини билдирган. Уни сотиб олиш учун Сульшер жамоаси 50 миллион фунтдан воз кечиши керак.
Янги спорт директори рўйхатидаги тўртинчи футболчи Эрлинг Холанд. “Боруссия” бу футболчи учун 180 миллион евро талаб қилмоқда. Бу нафақат “Манчестер Юнайтед”, балки ҳар қандай клубга ҳам қимматлик қилади.
Кўрамиз, янги раҳбар жамоага қандай янгилик олиб кирар экан...
Фикрлар