МЮнинг ёзги трансферлар учун қанча пул сарфлаши маълум бўлди

"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трасферлар ойнаси учун ажратилган бюджети маълум қилинди. Унга кўра, клуб 80 миллион евро эвазига таркибни кучайтириши мумкин.  

Шунингдек, агар "қизил иблислар" жорий мавсум Чемпионлар Лигасига чиқишни эплай олмаса, бу сумма 30 миллионга қисқаради. Шунда бу нарх 50 миллион еврони ташкил этади.

Аввалроқ, кўплаб нашрларда МЮ яна катта трансферларга қўл уриши ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Маълумот ўрнида, "Манчестер Юнайтед" жорий мавсум АПЛда 47 очко тўплашга муваффақ бўлган. Жамоа айни пайт жадвалнинг 4-ўрнини эгаллаб турибди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!