МЮнинг захирасида "чириётган" футболчи янги клуб қидирмоқда
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Хуан Мата қишки трансфер вақтида жамоасини ўзгартирмоқчи, дея ёзмоқда "Manchester Evening News".
Манбанинг хабарига кўра, Мата ўйин амалиётисиз қолиб кетаётганидан норози ва ўзига янги клуб қидирмоқда.
Маълумот учун, испаниялик футболчи жорий мавсум АПЛ доирасида бирорта ўйинда майдонга тушмади. У бор йўғи Англия Лига Кубогидан ўрин олган "Вест Хэм"га қарши учрашувда ҳаракат қилди.
Фикрлар