Начо Фернандес: ЦСКАга қарши ўйиндаги мағлубият бу - адолатсиз натижа
Ads

Мадриднинг “Реал” клуб ҳимоячиси Начо Фернандес кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тури доирасида ЦСКАга (1:0) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз бундай ўйинни кутмагандик. Биз ўзимизга ишонамиз, гарчи кечаги мағлубиятдан сўнг бу ишонч бироз камайган бўлсада.

Мағлубият адолатсиз натижа бўлди. Чунки, жамоа борини бериб ўйнади.Айниқса, барча вазиятлар дарвоза устунига тегиб қайтгач буни қабул қилиш жуда қийин.

Чемпионлар лигаси эндигина бошланди ва шундай экан бизни олдинда узоқ йўл кутмоқда.

Криштиану Роналдунинг кетиши? Биз нима ҳам қила олардик? Кетишни унинг ўзи хоҳлади. Биз ўтган давр мобайнида унга клуб олдида қилган меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирамиз”, - дейди Начо.