Нагаевнинг жамоаси “Спартак” билан дуранг ўйнади
Ads

Хабарингиз бор,  ҳамюртимиз Иван Нагаев фаолият олиб борадиган Қозоғистоннинг “Ордабаси” клуби янги мавсум учун тайёргарликни Туркияда олиб бормоқда.

Бугун чимкентликлар мазкур йиғин доирасида ўзларининг навбатдаги назорат учрашувларини ўтказишди. Бу сафар уларга Латвиянинг “Спартак Юрмала”  жамоаси рақиблик қилди.

Мазкур ўйин кучлар тенг келди – 1:1. Нагаев жароҳати боис, ушбу ўйинни ўтказиб юборди.

Назорат ўйини

“Ордабаси” (Қозоғистон)– “Спартак” (Латвия) 1:1

Гол: Ли.

“Ордабаси”: Нарзикулов, Бочаров, Симчевич, Ковальчук (Бертольо, 46), Фонтанелло, Диакате (Шамши, 46), Ерланов (Спахия, 46), Тунгышбаев, Толебек, Досмагамбетов (Даутов, 46) Хижниченко (Ли, 46).