Нагельсманн "Бавария"да қанча маош олади?

  • 26 апреля, 2021, 22:33
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"РБ Лейпциг" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн янги мавсумдан бошлаб "Бавария"ни бошқариши айтилмоқда.

Tecno

Германиялик журналист Патрик Бергернинг маълум қилишича, мюнхенликлар 33 ёшли мутахассисни қўлга киритиш учун “РБ Лейпциг”га 20 млн евро миқдорида товон пули тўлайди. Münchner Merkur нашрина ёзилишича, Юлиан янги жамоаси билан узоқ йиллик шартнома имзолайди ва йилига 8 млн евро маош олади.

Яқин вақтлар ичида “Бавария” раҳбарияти ва амалдаги бош мураббий Ханс-Дитер Флик билан учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда томонлар шартномани бекор қилиш масаласини муҳокама қилишади.

Юлиан Нагельсманн “РБ Лейпциг”ни 2019 йилнинг ёзидан буён бошқариб келмоқда. Унинг бошқарувидаги жамоа ўтган мавсум ЕЧЛ ярим финалига қадар етиб борган ва Бундеслигада 3-ўринни эгаллаган эди.

33 ёшли германиялик мураббий бундан аввал 3 йил давомида “Хоффенхайм”га устозлик қилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию