Нагельсманн: "Реал" мен билан алоқага чиққан эди

"Лейцпиг" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн 2019 йилда "Реал" бошқарувига келиш имконияти бўлгани ҳақида гапириб берди.

"Фаолиятимда ҳар бир қадамни ўйлаб босишга ҳаракат қиламан. Режа асосида иш қилиш керак. "Реал" раҳбарияти мен билан алоқага чиқиб, режаларим ҳақида сўради, аммо ўшанда Германияда қолиб тўғри иш қилганман.

"Реал" - Европанинг энг катта клубларидан бири. Агар мен билан яна алоқага чиқишса, энди жавобим бошқача бўлади. Икки йил олдин эса тайёр эмасдим", - дейди Нагельсманн.

Le10 Sport нашри маълумотига кўра, мадридликлар президенти Флорентино Перес ушбу номзодни рўйхатидан олиб ташлагани йўқ.

Олдинроқ, 33 ёшли мураббий хизматларига "Реал"дан ташқари "Тоттенхэм" ҳам қизиқиш билдираётган хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!