Нагельсманнинг истеъфоси "Бавария"га қанчага тушди?
"Бавария" Нагельсманн билан амалдаги шартномани бекор қилиб, мураббийни ўз ишидан озод қилди. Унинг ўрнига клубни эндиликда Тухель бошқаради.
"Bild" нашри хабар беришича, Юлиандан ташқари унинг ёрдамчилари ҳам жамоани тарк этади. "Бавария" Нагельсманн ва унинг шерикларига янги клуб топилгунича ойлик маошни ёки товон пулини тўлаши талаб қилинади. Қисқа қилиб айтганда, немисларга бу истеъфо 30 миллион еврога тушиши мумкин.
Нагельсманн тезда янги жамоада ишлаш нияти йўқ. У озгина ишсиз юрмоқчи. Сабаби, мутахссис "Бавария"нинг ушбу қароридан ҳайратда. Бу ҳақда Фабрицио Романо ёзди.
Фикрлар