Наҳотки, биз кутган жангнинг эълон қилинишига шунчалар оз муддат қолган бўлса?!

  • 27 октябрь, 2022, 13:34
  • 0
  • MMA

Ҳа, азизлар воқеалар ривожи борган сари бизни ушбу жанг томонга бошламоқда. Чунки, иккаласи учун ҳам потенциал дея ҳисобланган рақиблар бирин-кетин ўзига бошқа рақиблар топишмоқда. Демак, келинглар, аслида бу жанг қай тарзда вужудга кеоаётганига бир разм соламиз ва воқеалар хронологиясига бир кўз югуртириб ўтамиз:

- UFC 279: Diaz vs. Ferguson турнири доирасида Дана Уайт Колби Ковингтонга рақиб изланаётганини маълум қилди;

- Худди ўша турнирда вазн билан боғлиқ муаммоларга йўлиққани сабабли Дана Уайт Чимаев бошқа ярим ўрта вазнда жанг қилмаслигини тасдиқлади;

- Чимаевнинг ўзаро келишмовчилиги сабабли Пауло Коста билан жанги эълон қилиниши ҳақида миш-мишлар урчиди;

- Ҳамзатнинг мураббийи Анреас Микаел ҳаммаси жойида экани ва Ҳамзат Чимаев ярим шрта вазнда жангларини давом эттиришини маълум қилди;

- Пауло Коста Роберт Уиттакерга қарши 12-февраль санасидаги UFC 284 турнирида жанг қилиши расман тасдиқланди;

- Дана Уайт The Mac Life нашрига берган интервьюсида Ковингтон - Чимаев жанги бўлича ишлар бошлаб юборилгани ва у келаси йилнинг 18-март санасида Лондондаги Уэмби ўйингоҳида ташкил этилажак турнир ко-мэйнивенти сифатида тасдиқланиши мумкинлигини Босс инкор қилмади. Шунингдек, бу турнир мэйнивети ушбу вазн чемпиони Леон Эдвардс ва собиқ чемпион Камару Усман ўртасидаги трилогия бўлиши кўзда тутилган;

- Ковингтон жангга рози бўлди ва шартнома шартларини келишиш ва жангни расман эълон қилиш қолди;

- Чимаевнинг жамоаси жанг 5 раундлик бўлишини тасдиқлашди;

- Бугун Ҳамзат Чимаев Instagram профилига қуйидаги расмни юклади.

IMG_20221027_133208_939

Узоқ кутилган баҳснинг расман эълон қилинишига оз қолди мухлислар! Барча жараёнларни sports.uz сайтида кузатишда давом этинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!