Наҳотки? Месси “Барселона”га қайтиши мумкин
Журналист Хави Кампоснинг хабар беришича, "Барселона" ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессини ортга қайтариш учун футболчининг агентлари билан музокаралар олиб бормоқда. Бу катта эҳтимол билан 2023 йилнинг ёзида амалга оширилади.
Манбага кўра, айни пайт 35 ёшли аргентиналик футболчининг Каталония клубига қайтиши учун кўплаб имкониятлар мавжуд.
Месси 2003 йилдан 2021 йилгача “кўк-анорранглилар” сафида ўйнаган. У 2021 йил 10 август куни эркин агент сифатида Париж клубига келиб қўшилган эди.
Ҳужумчи ўтган мавсумда парижликларнинг барча турнирлар доирасидаги 34 ўйинда майдонга тушиб, 11 гол ва 15 голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Фикрлар