Наингголан нимадан афсусда?

Мавсумни "Кальяри" клуби сафида ижарада ўтказаётган “Интер” ярим ҳимоячиси Ража Наингголан 2018 йилда "Рома"дан кетиб хато қилганини тан олди.

“Мен ўз юрагимни Римда қолдирганман. Бу мен учун ноёб сабоқ бўлган. Афсуски, мағрурлигим устунлик қилди ва мен жамоамни ўзгартирдим”, - дейди бельгиялик футболчи.

Наингголан “Рома” сафида 2014-2018 йилларда тўп сурган ва шундан сўнг 38 млн евро эвазига “Интер”га кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!