Наингголан яна "Интер"га қайтади

Ўтган мавсумни “Кальяри” сафида ижарада ўтказган "Интер" хавбеки Ража Наингголан яна “нерадзуррилар” сафига қайтади. Бу ҳақда журналист Альфредо Педулла ўз твиттер саҳифасида маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, бельгиялик футболчини шахсан жамоа бош мураббийи Антонио Конте таркибда кўришни хоҳламоқда. Бироқ у мавсумлар оралиғидаги тайёргарлик жараёнида ўзини кўрсата олмаса, яна "Кальяри"га қайтиши ҳам мумкин.

32 ёшли Ража ўтган мавсум “Кальяри” сафида 29 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!