Наингголанни Туркияда кутишмоқда

"Интер" ярим ҳимоячиси Ража Наингголан фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкин.

Италиялик журналист Николо Скиранинг хабар беришича, 32 ёшли бельгиялик футболчига "Галатасарой"дан жиддий таклифлар бўлмоқда. Улар Ражани кейинчалик 18 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олмоқчи.

Наингголан ўтган мавсумни “Кальяри” сафида ижарада ўтказган эди. Унга ҳозир айнан “Кальяри” ҳам асосий даъвогар бўлиб турибди.

Ража Наингголан “Интер” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида миланликлар сафида 36 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол ҳамда 3та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!