Нажмиддин Қосимҳожиев — Жаҳон чемпиони!

CHERY AUTO

Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Нажмиддин Қосимхожиев (-74 кг) Уси шаҳрида (Хитой) якунига етиб бораётган таеквондо WТ бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди.

Tecno

Ҳамюртимиз финал баҳсида Олимпия ўйинлари ва Жаҳон чемпионати совриндори, Бразилиянинг тажрибали вакили Эдивал Понтес билан тўқнаш келди. Қувонарлиси, шиддатли руҳда кечган баҳсда Қосимхожиев рақиби устидан зафар қучиб, жамоамиз ҳисобига қимматли олтин медални тақдим этди.

Шу тариқа, Нажмиддин фаолиятида илк маротаба жаҳон чемпионати медалига, бўлганида ҳам ОЛТИН медалга эга чиқди. Терма жамоамиз эса Уси-2025 жаҳон чемпионатини 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан ниҳоясига етказди.

НАЖМИДДИН ҚОСИМХОЖИЕВ (ЎЗБЕКИСТОН)
Эдивал Понтес (Бразилия)
Магомед Абдусаламов (Нейтрал мақомдаги спортчи)
Амир Сина Бахтияри (Эрон)

Бу ҳақда Ўзбекистон таеквондо WТ ассоциацияси хабар бермоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию