Наманган теннис юлдузларини кутмоқда

Наманганда Халқаро теннис федерацияси – ITF мусобақалар тақвимидан жой олган эркаклар ва аёллар ўртасида халқаро турнир бошланди.

Унда дунёнинг йигирмага яқин давлатидан келган юздан ортиқ теннисчилар ғолиблик учун ўзаро рақобатлашмоқда. Ўзбекистон теннис федерацияси томонидан ташкил этилаётган нуфузли турнирнинг соврин жамғармаси 25.000 АҚШ долларини ташкил этади.

Бир оздан сўнг мазкур мусобақанинг яккалик баҳсларида қатнашадиган теннисчилар рўйхати аниқ бўлади ва қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!