Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор"нинг ғалабасидан сўнг нималар деди?

Хабарингиз бор, бугун “Навбаҳор” Суперлиганинг 2-турини Тошкентда “Локомотив”га қарши ўтказди ва 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан сўнг, Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти  Шавкат Абдураззоқов жамоани ғалаба билан табриклади.

“Бугунги "Локомотив" жамоаси устидан қозонилган ғалаба билан "Навбаҳор"нинг барча мухлисларини табриклайман! Биринчи ўйиндан кейин қабул қилган қароримиз, яъни, жамоа бош мураббийини алмаштирганимиз ўз самарасини берди. Умид қиламанки, жамоамизнинг ғалабалари бардавом бўлади. Севимли жамоамизнинг бугунги зафари яна бир марта барча мухлисларга муборак бўлсин”, - деди Шавкат Абдураззоқов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
77 77
14/03/2021 20:38
Хоким бува сиз хам сог булинг