Наманган вилоятида ноқонуний тарзда фаолият юритаётган яккакураш федерациялари фаолиятига чек қўйилди
Шарқ яккакураш ва жанг санъати маркази билан ҳамкорликда ички ишлар бошқармаси ҳамда ҳукумат органлари томонидан уюшмаган ёшлар ўртасидаги жиноятчиликни йўқ қилиш, уларни спорт билан банд этиш масаласига бағишланган тадбирлар бутун вилоятлар бўйлаб амалга оширилаётгани борасида сайтимиз орқали хабар бергандик. Дастлаб, Фарғона сўнгра Андижонда ўтказилган ушбу тадбир, Наманган вилоятида ҳам юқори даражада ташкил этилди. Шарқ яккакурашлари ва жанг санъати маркази номидан К-1 федерацияси раҳбари Жасур Неъматов ўзининг долзарб ғоялари билан ўртоқлашди. Яъни меҳрибонлик уйларида ёшларни спортга жалб қилиш баробарида тажрибали мураббийлар билан таъминлаш борасидаги фикрни илгари сурди. Мазкур тадбирда иштирок этган Наманган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Ёшлар иттифоқи, Наманган вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Адлия вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ҳамда яккакураш турлари федерациялари бу ҳайрли мақсадни қўллаб-қувватладилар. Қолаверса, кун тартибидан вилоятда ноқонуний тарзда фаолият олиб бораётган яккакураш турлари федерациялари яъни, рўйхатдан ўтмаган тарзда жанглар уюштириётганликлари учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёрдамида чора-тадбирлар кўриш ҳам ўрин олди. Бу борада ҳам ушбу ҳолатга алоқадор бўлган шахсларга ваколат доирасида тегишли тушунтиришлар олиб борилди. Бир сўз билан айтганда Наманган вилоятидаги тадбир ҳам кўзланганидан зиёда бўлди.
Навбатдаги тадбир Самарқанд вилоятида бўлиб ўтади.
Фикрлар