Наманганда кураш бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилди

Асрлар оша ўзида мардлик, ҳалоллик, жасорат каби фазилатларни жамлаган ва миллий спорт туримиз бўлган белбоғли курашни дунё бўйлаб кенг миқёсда ривожлантириш мақсадида 2021 йилнинг 27 сентябрида Литва давлатининг Вильнюс шаҳрида Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси (ЖБКА) ташкил этилди ва расман Европа Иттифоқидан рўйхатдан ўтказилди.

Хабарингиз бор, мазкур ассоциацияга ўзбекистонлик ҳамюртимиз Азизбек Абдухалилович Ғаниев президент этиб сайланди. Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси ташкил этилиб, Азизбек Абдухалилович ушбу халқаро ташкилотга президент этиб тайинлангач, рости белбоғли курашга бўлган эътибор янаям кучайди. ЖБКА ташкил этилгандан сўнг қисқа фурсатларда белбоғли кураш бўйича Европа, Пан Америка, Осиё конфедрациялари ташкил этилди.

ЖБКА ва Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси (раиси Равшан Дастиров) ташаббуслари билан ўтган йили ноябрь ойида Жиззах шаҳрида ҳамда жорий йил май ойида Қўқон шаҳрида ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун жаҳон чемпионатлари юқори савияда бўлиб ўтганлиги белбоғли курашни ер курраси бўйлаб оммалашаётганидан дарак беради. Яна бир асосий жиҳат, бундай жаҳон чемпионатларининг мамлакатимизда ўтказилиши ёшларимизнинг белбоғли кураш билан шуғулланиши янаям ортишига (ҳозирда шуғулланувчилар сони 36 мингдан ортиқ), туризмнинг кенг ривожланишига ҳисса қўшиши бор гап.

Миллий спорт туримиз белбоғли курашни Осиё ўйинлари, Европа ўйинлари, қолаверса, олимпия ўйинлари оиласига киритиш Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси (ЖБКА) ва Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг бош мақсадларидан саналади. Бунинг учун ЖБКА ва ЎБКФ томонидан узоқ йиллик пухта ва аниқ истиқболли дастур-режалар ишлаб чиқилмоқда. Бунинг яққол исботи сифатида жорий йил 8 - 11 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида илк бор белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатини айтишимиз мумкин.

Наманган шаҳрида жойлашган “Баркамол авлод” спорт мажмуасида ўтказиладиган мазкур жаҳон Грузия, Беларус, Бельгия, Эрон, Исроил, Россия, Руминия, Украина, Покистон, Хитой, Италия, Туркия, Камерун, Швеция Молдова, Ҳиндистон, Мўғилистон, Латвия, Эстония, Қозоғистон каби қатор давалатлардан 300 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этишди.

Ушбу жаҳон чемпионати Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси (ЖБКА), Наманган вилояти ҳокимлиги, Наманган вилояти прократураси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Наманган вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар кўмагида юқори савияда ўтказилди. Дастлаб, мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди ва унда иштирок этган Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов ҳамда Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев мамлакатимизда аҳолини спорт билан мунтазам шуғулланиши, жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратилиб, истеъдодли, профессионал спортчиларни тайёрлашнинг комплекс тизими йўлга қўйилганлигини таъкидлашди ва мусобақа иштирокчиларига омад тилашди.

Очилиш маросимида шунингдек, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Умиджон Сулаймонов иштирок этиб, спортчиларга муваффақият тилаган ҳолда Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси Президенти Азизбек Ғаниевга “Адолат” СДП фаоли сифатида фуқароларнинг ҳуқуқий фаоллигини оширишда ва белбоғли курашни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун “Адолат” кўкрак нишонини топширди. Маросим таниқли эстрада хонандаларининг куй – қўшиқларига уланиб кетди. Айниқса, Куба давлатидан таклиф қилинган санъаткорларнинг ижро этган қўшиқлари иштирокчиларга янаям кўтарингкилик бағишлади.

Чемпионат доирасида спорт турларини ривожлантириш, халқаро тоифадаги спорт усталари ва спортчилар тайёрлаш, аёллар ўртасида спортни оммалаштириш ҳамда спорт соҳасида янада ҳамкорликни кучайтириш ва дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов ва Бошқирдистон Республикаси Спорт вазири Руслан Хабибовлар ўртасида Меморандум ҳам имзоланди.

Икки томоннинг келишувига асосан, давлат ташкилотлари, таълим муассасалари, федерациялар ва бошқа спорт тузилмалари ўртасида оммавий спорт турлари, ногиронлар спорти, элита спорти ва спорт бўйича кадрларни тайёрлаш йўналишларда ўзаро манфаатли дастурлар, тажриба ва маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилиши борасида келишиб олишди.

Жаҳон чемпионатида белоғли кураш ва белбоғли курашнинг эркин йўналиши бўйича эркаклар - 57, - 62, - 68, - 75, - 82, - 90, - 100, + 100 кг. вазн тоифаларида куч синашса, аёллар - 52, - 58, -66, - 76, +76 кг. вазнларда ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Демак жаҳон чемпионатининг биринчи кунги белбоғли кураш бўйича ғолиб ва совриндорлари билан танишамиз.
Эркаклар (белбоғли кураш йўналиши)
57 кг. 1. Шахзод Абдураҳмонов (Афғонистон). 2. Жамолиддин Неъматуллаев (Ўзбекистон), 3. Абдулаҳад Носиров (Ўзбекистон), 3. Нодирбек Абдумаликов (Ўзбекистон).
62 кг. 1. Файзулла Мунисжонов (Ўзбекистон), 2. Бекпўлат Бокиров (Ўзбекистон), 3. Шохруҳ Зокиров (Ўзбекистон), 3. Ойбек Ҳамидов (Тожикистон).
68 кг. 1. Муроджон Ҳамидов (Ўзбекистон), 2. Ойбек Султонов (Ўзбекистон), 3. Илёс Солиев (Афғонистон), 3. Абдурасул Хабибуллаев (Ўзбекистон).
75 кг. Илҳомжон Машрапов (Ўзбекистон), 3. Нусратбек Султонбоев (Ўзбекистон). 3. Абуэҳсон Ашурзода (Тожикистон), 3. Мардонали Сулоймонов (Ўзбекистон).
82 кг. Ҳусниддин Рўзиев (Ўзбекистон), 2. Муҳиддин Нуралиев (Ўзбекистон), 3. Аҳрорбек Абдуқаимов (Туркманистон), 3. Шаҳзодбек Мирзаёров (Ўзбекистон).
90 кг. 1. Рустамжон Умаров (Ўзбекистон), 2. Тожиддин Тўйчиев (Тожикистон), 3. Бобурмирзо Мўйдинов (Ўзбекистон), 3. Адҳам Валижонов (Ўзбекистон).
100 кг. 1. Зайлобиддин Ортиқов (Ўзбекистон), 2. Нодирбек Аҳатжонов (Ўзбекистон), 3. Аброрбек Абдуқаюмов (Қирғизистон), 3. Мирхалил Ибрагим ўғли (Қирғизистон).
+ 100 кг. 1. Бахтиёр Жумабоев (Ўзбекистон), 2. Маҳмад Миров (Ўзбекистон), 3. Камал Фейзиев (Озарбайжон), 3. Жолдасбек Бектурсунов (Қозоғистон).
Аёллар (белбоғли кураш йўналиши)
52 кг. 1. Манзураой Мўйдинова (Ўзбекистон), 2. Мухлисахон Сотволдиева (Ўзбекистон), 3. Алена Фатюкова (Россия). 3. Мохигул Ибрагимова (Ўзбекистон).
58 кг. Шоира Қаландарова (Ўзбекистон), 2. Мафтунахон Адаҳамова (Ўзбекистон), 3. Мухтасар Турғунова (Ўзбекистон), 3. Элзада Мўминжонова (Қирғизистон).
66 кг. 1. Мафтунабону Маҳмудова (Ўзбекистон), 2. Алена Пукнова (Россия), 3. Земфира Азатова (Ўзбекистон), 3. Дурдона Мирзамаҳмудова (Ўзбекистон).
76 кг. 1. Дилафрўз Мамажонова (Ўзбекистон), 2. Мереке Худойбергенова (Қозоғистон), 3. Гўзал Зутова (Озарбайжон), 3. Дилшода Усмонжонова (Ўзбекистон).
+100 кг. 1. Татяна Зурянова (Россия), 2. Шириной Юлдошева (Ўзбекистон), 3. Ҳаётхон Жўрабоева (Тожикистон), 3. Мухлиса Икромова (Ўзбекистон).
Мусобақанинг иккинчи кунги белбоғли курашнинг эркин йўналиши бўйича (борьба на поясах)ғолиблари билан танишинг.
Эркаклар (эркин йўналиш)
57 кг. Жандос Абубакиров (Қозоғистон), 62 кг. Садирали Нурлан ўғли (Қирғизистон), 68 кг. Хабибулло Тинчтюк ўғли (Қирғизистон), 75 кг. Холмирза Ҳасанбоев (Ўзбекистон), 82 кг. Мурат Татаркулов (Россия), 90 кг. Эмил Низамитдинов (Россия), 100 кг. Қайсар Шамсиддинов (Қозоғистон), +100 кг. Дмитрий Балянов (Россия).
Аёллар (эркин йўналиш)
52 кг. Алена Фатекова (Россия), 58 кг. Бибигаухар Полатбаева (Ўзбекистон), 66 кг. Алина Пукхова (Россия), 76 кг. Эндзхе Юсупова (Россия), + 76 кг. Татяна Зурянова (Россия).
Эркаклар (Эркин йўналиш)
57 кг. Калмухан Турмакханбет (Қозоғистон), 62 кг. Адилет Шалгунбек ўғли (Қозоғистон), 68 кг. Илнар Закиров (Россия), 82 кг. Артур Зулкарнаев (Россия), 90 кг. Аидарбек Токтарбек (Қозоғистон), 100 кг. Булат Мусин (Россия), + 100 кг. Рамазан Шашамишев (Россия).

Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси энг кўп медаллар жамғарган ҳолда фахрли биринчи ўринни қўлга киритишди. Россия ҳамда Қозоғистон жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларга лойиқ деб топилди.
Мусобақалар якунига етгач тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тақдирлаш маросимида Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Абдухалилович Ғаниев,Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси раиси Мўмин Муратов ва бошқалар иштирок этишди.

Белбоғли кураш йўналиши бўйича ҳар бир вазнда биринчи ўринни эгаллаган спортчилар 10 000 000 сўм, иккинчи ўринни қўлга киритган спортчилар 7 000 000 сўм, учинчи ўринни банд этган полвонлар 5 000 000 сўм пул мукофотлари ҳамда диплом ва медаллар билан мукофотланишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!