Наманганда ўқ отиш бўйича вилоят биринчилиги бўлиб ўтди (фото)

 Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Наманган автомобиль мактабида ўқ отиш бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди. Мусобақа ВП-2 ва ПП-2 машқлари бўйича бўлиб ўтди. Мусобақада жами 160 нафарга яқин соҳа вакиллари иштирок этди.

 Мусобақа натижаларига кўра, 1-ўрин Наманган шаҳар жамоасига насиб этди. Кейинги ўринларни Автомобиль мактаби жамоаси ҳамда Уйчи туман мерганлари эгаллади. Ғолибларга "Ватанпарвар" ташкилотининг фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!