Наманганда ўтадиган Ўзбекистон - Гана ўртоқлик учрашуви учун чипталар қачондан сотувга чиқиши ва унинг нархи эълон қилинди

Хабарингиз бор, 26 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Наманган шаҳрида Ганага қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйин “Марказий” стадионида соат 18:00да бошланади. Беллашувдан бир кун аввал ташкил этиладиган матбуот анжумани Тошкентда ўтказилади.

Учрашув чипталари эртага 24 мартдан бошлаб Наманган “Марказий” стадиони кассаларида сотувга чиқади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, чипталар нархи 20 минг сўмни ташкил қилади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар