Наманганлик пара-пауэрлифтингчилар Ўзбекистон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди

 

4-5 май кунлари Тошкент шаҳрида пара-пауэрлифтинг бўйича Республика чемпионати бўлиб ўтди. Унда юртимизнинг барча ҳудудидан 150 дан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳслашди.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси томонидан ташкил этилган ушбу чемпионатни ўтказишдан кўзланган мақсад истеъдодли ёш спортчиларни саралаб олиш ва терма жамоага номзодлар рўйхатини кўздан кечиришдир. Мусобақада эркаклар -49, -54, -59, -65, -72, -80, -88, -97, 107 вазн тоифасида ҳамда аёллар -41, -45, -50, -55 вазн тоифаларида кураш олиб боришди.

пауэр4

Икки кун давом этган чемпионатда юртимизнинг 14 та ҳудудидан иштирок этган пара-атлетлардан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Наманган вилояти, 2-ўринни Хоразм вилояти, 3-ўринни эса Андижон вилояти спортчилари эгаллашди. Совринли ўринларни эгаллаган иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!