Нани 3-4 ҳафтага сафдан чиқди

Ҳуқуқий жиҳатдан “Валенсия”га тегишли бўлган, бироқ, мавсумни Римнинг “Лацио” клубида ижара асосида ўтказаётган Луиш Нани ўтган ҳафта УЕФА Европа Лигаси гуруҳ босқичи 5-турида “Витесс”га (1:1) қарши баҳсда сон мушакларидан жароҳат олгани маълум бўлди.

Lazio Channel нашрининг хабар беришича 31 ёшли португалиялик футболчининг сафга қайтиши учун камида 3-4 ҳафта вақт талаб этилади.

Маълумот учун, жорий мавсум Италия А Сериясида жами 5та учрашувда иштирок этган Нани ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!