“Наполи” клуби "Лос-Анжелес Гэлакси" форварди Златан Ибрагимовични таркибга жалб этишга жиддий бел боғлади.

Хабарларга қараганда агар 38 ёшли швед яна А Серияга қайтишга рози бўлса, неаполликлар унга 2021 йилгача тузилган шартнома ҳамда йилига 4 млн евро маош таклиф қилишга тайёр.

Таъкидлаш керакки, Златан АҚШ клубида йилига 6,5 млн евро маош олмоқда. Бироқ, унинг клуб билан амалдаги шартномаси яна бир ойдан сўнг ўз ниҳоясига етади.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович жорий мавсум МЛСда 30 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 30 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.