"Наполи" аъзоси А Серияда февраль ойининг энг яхши футболчиси бўлди
"Наполи" вингери Хвича Кварацхелия февраль ойида Италия А Сериясининг энг яхши футболчиси деб топилди.
22 ёшли грузиялик футболчи "Наполи" сафида ўтган ой 4та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди ва битта ассиситни амалга оширди.
Совринга Алексей Миранчук ("Торино"), Виктор Осимҳен ("Наполи"), Анхель Ди Мария ("Ювентус") ва Федерико Баширотто ("Лечч") даъвогарлик қилишди.
Эслатиб ўтамиз, неаполликлар Италия чемпионатининг 25-туридан сўнг 65 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринда бормоқда.
Фикрлар